KUA.uz

  • Eng
  • Рус
  • Ўзб
  • асосий
  • мулоқот
  • харитаси
  • Ассоциация тўғрисида
  • Янгиликлар
  • Ассоциацияга аъзолик
  • "Альянс Гарант"
  • Уюшмалар билан ҳамкорлик
  • Хизматлар
  • Қонунчилик
  • Таҳлил
  • Нашрлар
  • Бизнинг ҳамкорлар
  • Саволлар ва жавоблар

Ассоциация тўғрисида

  • Умумий ахборот
  • Бошқарув органлари
  • Ижро этувчи орган
  • Қоида ва принциплар

 

Эълонлар ойнаси

  • Узб Second classifieds
  • Узб First classifieds

Дунё бўйича Кредит Уюшмалари

186 000 000 та Аъзо
54 000 та Кредит Уюшмалари
97 та Мамлакат

Ўзбекистон Марказий банки валюта курси

Умумий ахборот

2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги қонуни қабул қилиниши билан янги молиявий сектор – республикада биринчи нобанк молия институтлари бўлган кредит уюшмаларини ташкил қилиш учун биринчи қадамлар қўйилди.

Мазкур секторнинг оёа туриши жараёнида кредит уюшмалари барқарор молиявий институтлар бўлгани ҳолда, ўзларининг республика молия тизими, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда авваллари молиялаш манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламларига молиявий хизматларнинг кенг спектрини тақдим қилишда ўзларининг муҳим ролларини исботладилар.

Шундан келиб чиққан чиққан ҳолда, кредит уюшмаларини институционал ривожлантириш ва уларни молиявий мустаҳкамлаш орқали мунтазам мукаммалаштириб бориш лозим.

Шу муносабат билан, шунингдек кредит уюшмаларини бирлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини Ҳукумат, Марказий банк ва бошқа давлат органларида ифодалаш ва ҳимоя қилиш, кредит уюшмаларининг ривожланишига имконият яратувчи ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишга кўмаклашиш мақсадида, республика кредит уюшмалари томонидан Кредит уюшмалари ассоциациясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кредит уюшмалари ассоциацияси 2005 йил 6 июнда ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган.
Юқорида зикр этилган мақсадлардан ташқари, Ассоциация фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
• кредит уюшмаларини бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
• Ассоциация аъзоларига муомала фаолиятининг умумий кўрсаткичларини жорий этишга кўмаклашиш;
• давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари муҳокамасига киритиш учун кредит уюшмаларини барқарор ривожлантириш мустақил стратегиясини аниқлаш;
• маркетинг тадқиқотлари олиб бориш;
• кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг кредит уюшмалари фаолиятига доир қарорларини ўрганиш;
• кредит уюшмаларининг ривожланишини рағбатлантирувчи ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга кўмаклашиш;
• кредит уюшмалари ходимлари ҳамда сайлаб қўйиладиган органлари аъзоларининг малакасини ошириш тизимларини ташкил этиш;
• кредит уюшмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;
• кредит уюшмалари учун уларнинг фаолиятига самарали молиявий воситаларни татбиқ этиш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш;
• кредит уюшмалари фаолиятини шу жумладан уларнинг ликвидли мавқеини сақлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш;
• барқарорлаштириш фондини ташкил этиш ва уни бошқариш;
• конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва ҳоказолар ташкил этиш;
• оператив, илмий-услубий ахборотларни ишлаб чиқиш ва кредит уюшмаларини улар билан таъминлаш;
• устав вазифаларини бажариш учун хизматларни ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва аъзоларга кўрсатиш;
• амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга зид бўлмаган бошқа мақсадлар.
Ассоциация фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари айрим кредит уюшмаларини ҳам, умуман кредит уюшмалари тизимини ҳам ривожлантиришга, шунингдек тизимнинг ишончли ишлашини, унинг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Ассоциация ташкил ќилинганидан бошлаб аћоли, давлат органлари ва бошќа ташкилотларнинг кредит уюшмаларининг фаолияти тўѓрисида хабардорлигини ошириш, кредит уюшмалари манфаатларини илгари суриш ва давлат органлари ва мувофиќлаштирувчи органлар олдида ифодалаш ва ћимоя ќилишга ќаратилган ишларга алоћида эътибор беради. Унинг асосий маќсади – Ўзбекистанда институционал ривожланган, ишончли, барќарор ва жўшќин ривожланаётган кредит уюшмалари тизимини шакллантириштир.

Бугунги кунда республикада 49 кредит уюшмаси фаолият кўрсатмоќда ва улар фаолиятининг сон ва сифат кўрсаткичлари ўсишининг юќори суръатлари кузатилмоќда. Масалан, кредит уюшмалари активларининг ћамжи 37 млрд. сўмдан ортиб кетди.

Кредит уюшмалари молиявий кўрсаткичлари ўсишининг бундай юќори суръатлари бириннчи навбатда аћолининг кредит уюшмалари тизимига бўлган ишончининг ортиши билан таъминланади. Бугунги кунда кредит уюшмаларининг молиявий хизматларидан кредит уюшмаларининг аъзолари бўлган 60 мингдан зиёд киши фойдаланмоќда. Бунда кредит уюшмалари ресурс базасининг 98 фоизини жисмоний шахсларнинг пай бадаллари ва депозитлари ташкил ќилади.
Кўрсаткичлар ўсишининг юќори суръатлари ва молиявий хизматларга талабнинг юќорилилиги кредит уюшмаларининг юќори ликвидлилиги, улар кўрсатаётган молиявий хизматлардан аћолининг кенг ќатламлари, шу жумладан кам таъминланганлар, фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, мижозларга тез хизмат кўрсатиш ва кредитлаш жараёнининг соддалаштирилганлиги, депозитлар бўйича ћам, кредитлар бўйича ћам фоиз ставкалари сиёсатининг мосланувчанлиги билан таъминланади.

Дастлабки маълумотларга кўра, кредит ушмаларининг фаолияти ёрдамида 12 минг янги ишчи ўринлари барпо қилинди. Агар касаначилик ёки фермерликни ривожлантириш учун ажратилган бир микрокредит берилганда, бу кредитга хизмат кўрсатиш учун оила аъзолари ҳам жалб қилинишини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда коедит уюшмаларининг аҳолини иш билан таъминлашдаги ролини қайд этиб ўтишимиз мумкин.

Кредит уюшмаларининг барќарор ва жўшќин ривожоанишини таъминлаш ва республикада мустаћкам ва ишончли кредит уюшмалари тизимини шакллантириш Кредит Уюшмалари Ассоцимацияси фаолиятининг устувор йўналишларидандир.
Лекин шунга қарамасдан молия сектори, шу жумладан кордит уюшмаларининг ўсиш суръатлари Ассоциациядан кредит уюшмаларини янада ривожлантиришни талаб қилади ва унинг зиммасига янада мураккаб вазғифалар мажмуини юклайди. Чунончи, 2007 йил 1 мартдан Ассоциация томонидан;
 
• Кредит уюшмалари фаолияти ва уларнинг хатарларини ўзаро назорат қилишни назарда тутувчи кредит уюшмалари мажбуриятларини ўзаро кафолатлаш тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди;
 
• Республикада кредит уюшмалари тизимини барқарор ривожлантириш мақсадида ҳамда кредит уюшмасининг аъзолари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг омонотларини кафолатлаш, уларнинг бутлиги ва ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида Ассоциациянинг "Альянс Гарант" барқарорлаштириш фонди ташкил қилинди ҳамда Ассоциациянинг аъзолари бўлган кредит уюшмаларининг тугатилиши ёки банкротлик ҳолатларида фойдаланилувчи кредит уюшмалари аъзоларининг осмонатларини кафолатлаш тизими ишга туширилди. Келгусида кафолатланувчи сумманинг миқдорини банк кафолатлари даражасига етказиш назарда тутилган;
 
• Ўзаро кафолатлаш тизими доирасида маълум бир операцион ва молиявий муаммоларга эга бўлган кредит уюшмалари – Ассоциация аъзоларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш механизмлари ва воситалари жорий қилинди;
 
• Кредит уюшмаларининг ликвидлигини таъминлаш мақсадида Барқарорлаштириш фонди доирасида тегишли маблағлар жамланган ва Ассоциацияга аъзо бўлган кредит уюшмалариннинг ликвидлик позициясини қўллаб-қувватлаш тизими жорий қилинди.

Stabilization Fund of Association "Al'yans Garant"

Янгиликлар

  • 23.08.2009
    Узб Проведен тренинг по бухгалтерскому учету в кредитных союзах
    батафсил
  • 23.08.2009
    Узб Кредитному союзу "Осиё Траст" - 5 лет!
    батафсил

Бизнинг ҳамкорлар

Copyright © 2007-2009 Кредит Уюшмалари Ассоциацияси. SSD Software Solutions томонидан ишлаб чиқилган.